Янгиликлар /

«Реал» Поль Погбага яна қизиқиш билдирмоқда

Мақола нашр қилинди

Мадриднинг «Реал» клуби «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погбага яна қизиқиш билдирмоқда.

«Marca» нашрининг ёзишича, яқин ойлар ичида мадридликлар 28 ёшли франциялик футболчининг атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқчи. Агар Погба «МЮ» билан мавсум якунида ўз ниҳоясига етувчи шартномасини узайтирмаса, «Реал» уни текинга қўлга киритади.

Шунга қарамай, бу кўчиш клуб учун арзонга тушмайди. Сабаби, Поль ўзининг янги клубида «МЮ»дагига қараганда кўпроқ маош олишни хоҳламоқда. Айни дамда у Манчестер клубида йилига 15,8 миллион евро миқдорида маош олади. «Реал»да эса у камида 20 миллион олишни мақсад қилган. Мадридликлар ҳам бу суммани тўлашга тайёр.

Жорий мавсумда франциялик футболчи «МЮ» сафида барча мусобақаларда 13та ўйинда майдонга тушиб, 7та ассист амалга оширишга муваффақ бўлган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.