Янгиликлар /

«Юнайтед» Лингардни сотиб юборишга қарор қилди

Мақола нашр қилинди

The Sun нашрининг хабар тарқатишича, «Манчестер Юнайтед» қишки трансферлар вақтида Жесси Лингардни сотиб юборишга қарор қилди.

Англиялик ярим ҳимоячи келажакда етарли ўйин амалиётига эга бўлмаслигини ҳис қилган ҳолда, клуб билан янги битим тузмади.

Манбанинг хабарига кўра, манчестерликлар уни 10 миллион еврога қўйиб юборади. 28 ёшли футболчига «Вест Хэм» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Қолаверса, «Ньюкасл» ҳам Лингардни ўз сафига қўшиб олишни истаяпти.

Лингард жорий мавсумда премьер-лигада саккизта учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди ва битта ассист муаллифи бўлди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.