Янгиликлар /

«Юнайтед» Сульшерни истеъфога чиқарди

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» бош мураббий Оле-Гуннар Сульшерни истеъфога чиқарганини эълон қилди. 

48 ёшли мутахассис жамоани 2018 йилдан бери бошқараётганди. Унинг қўл остида жамоа бирорта совринни қўлга киритмади. Манкунианликлар норвегиялик мураббий бошқарувида ўтган мавсумда Европа Лигаси финалига чиқиб, «Вильярреал»га ютқазиб қўйганди.

ОАВ'нинг ёзишича, «Юнайтед» Сульшерга 7,5 млн евро товон пули тўлайди.

«МЮ» бу мавсумда АПЛда 12-турдан сўнг 17 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа сўнгги 7 ўйиннинг 5тасида мағлубиятга учради.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.