Янгиликлар /

Роналду: Курашни ҳеч қачон тўхтатмаймиз!

Мақола нашр қилинди

Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 5-турида «Вильярреал»га қарши ўйинда гол урган Криштиану Роналду ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Испанияда ўйнаш ҳар доим ажойиб бўлган. Ғалаба қозониш ҳам жуда ёқимли ҳис. Ўзимни ҳар доим ўзгача ҳис қилган жойимда гол урганимдан хурсандман.

Йигитларни ажойиб ғалаба билан табриклаймиз. Ғолиб бўлганимиз эвазига қаерда бўлишимиз лозим бўлса, ўша жойга чиқиб олдик! Биз «Манчестер Юнайтед»миз ва клубимиз учун курашни ҳеч қачон тўхтатмаймиз! Олға, «иблислар!», – дейди Роналду ўзининг «Instagram» саҳифаси.

Эслатиб ўтамиз, Сульшер истеъфосидан кейинги ушбу баҳсда «қизил иблислар» Роналду ва Санчонинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Натижада, очколари сонини 10тага етказиб, муддатдан аввал 1-ўрин билан плей-оффга йўлланма олди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.