Янгиликлар /

Манчини «қизил иблислар» таклифини рад этди

Мақола нашр қилинди

«Bild» нашри журналисти Кристиан Фалькнинг ёзишича, манкунианлар Италия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини билан боғланган.

Маълум бўлишича, «Манчестер Сити» собиқ устози Италия миллий жамоаси билан ЖЧ-2022 йўлланмасини қўлга киритиши шарт эканини айтиб, «қизил иблислар» таклифини рад этган.

Бунгача, «Манчестер Юнайтед» «Реал» собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан вариантидан ҳам воз кечгани маълум бўлган.

Аввалроқ, клубнинг Почеттино билан музокара ўтказаётгани ҳақидаги хабарлар ёлғон экани борасида хабар берилган эди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.