Янгиликлар /

Рангник «МЮ»ни бошқара олмаслиги мумкин

Мақола нашр қилинди

Ральф Рангник виза олиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда, деб хабар беради ESPN.

Манбага кўра, германиялик мутахассис декабрь ойи ўрталаридагина жамоа бошқарувига келиши мумкин.

Рангник 2019 йилдан бери мураббийлик қилмагани, Буюк Британияда ишлашга автоматик тарзда рухсат ололмагани боис бу масала юзасидан Англия футбол ассоциацияси томонидан тайинланган мустақил комиссияга мурожаат қилиши керак бўлади.    

Мураббий 11 декабрь куни бўлиб ўтадиган «Норвич»га қарши ўйингача етиб келиши кутилмоқда.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.