Янгиликлар /

Роналду: Ғалабани нишонлашга вақт йўқ

Мақола нашр қилинди

Криштиану Роналду АПЛ 14-туридан ўрин олган «Арсенал»га (3:2) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Кейинги ўйинга ҳозирданоқ тайёргарлик кўрамиз. Ғалабани нишонлашга вақт йўқ. Бугунги ғалаба нормал ҳолатга қайтиш учун ниҳоятда муҳим, аммо мақсадимизга эришиш учун ҳали кўп йўл бор. 

Барча жамоадошларимни табриклайман. Бугун ажойиб руҳият кучини кўрсатдик. Мухлисларга алоҳида раҳмат. Сизсиз бардош бера олмасдик», — деб ёзади Роналду «инстаграм»даги саҳифасида. 

36 ёшли португал ушбу ўйинда дублга эришиб, фаолиятидаги голларини 800тадан оширди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.