Янгиликлар /

Рангник виза олди!

Мақола нашр қилинди

Ральф Рангник ниҳоят Англияга ишлаш ҳуқуқини қўлга киритди.

63 ёшли немис мутахассиси ишчи визасини олиб, тез орада клубдаги лавозимига расман киришади. Рангник 2019 йилдан буён бош мураббий сифатида ишламаётгани сабаб Буюк Британияда ишлаш ҳуқуқини автоматик тарзда ололмаган. АФА комиссияси хулосасидан сўнг унга ишлаш ҳуқуқи берилди.

Қайд этилишича, Рангник «Арсенал»га қарши ўйинни трибунада кузатади. 5 декабрь куни эса «Кристал Пэлас» билан баҳсда «МЮ» бош мураббийи сифатида мураббийлар ўриндиғидан жой олади.

Маълумот учун, «МЮ» — «Арсенал» баҳси бугун, 2 декабрь куни соат 01:15да бошланади. Учрашувда Майкл Кэррик манчестерликларни бошқаради.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.