Янгиликлар /

Роналду: Ажойиб сонлар

Мақола нашр қилинди

Криштиану Роналду клубдаги фаолияти давомида 800 ва 801-голларини урганидан сўнг бунга изоҳ берди.

«Расмий ўйинларда клублар миқёсида 800дан ортиқ гол урган биринчи футболчи бўлганимдан хурсандман. Қандай ажойиб ва унутилмас йўлни босиб ўтдим...

Шу пайтга қадар ёнимда бўлган барча мухлисларимга раҳмат айтаман. Ажойиб сонлар: 801! Шунча гол урдим, буёғига ҳам тўхтамайман. Серия давом этади», – дея Роналду ўз «Twitter» саҳифасида пост қолдирган.

Маълумот учун, Роналду ушбу юбилей голларини «Арсенал»га қарши ўйинда киритди. Ўйин «қизил иблислар»нинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.