«Манчестер Юнайтед» коронавирус тарқалиши билан боғлиқ муаммоларга дуч келди.
The Athletic'нинг ёзишича, якшанба кунги машғулот кўнгилдагидек ўтмади. Бир неча футболчи ва клуб ходимларида коронавирус аниқланди. Ковидга чалинган футболчилар уйларига жўнатиб юборилган.
Маълумот учун, Норвичга сафар қилган футболчиларда тест натижалари манфий чиққан. Яъни асосий таркиб ўйинчиларида вирус аниқланмаган.
Қайд этилишича, АПЛ раҳбарияти ҳозирги вазиятдан хабардор. «МЮ»нинг 14 декабрь, сешанба куни бўлиб ўтиши режалаштирилган «Брентфорд»га қарши ўйини ўтказилиши номаълум.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.