Янгиликлар /

Марсьяль январда клубни тарк этмоқчи

Мақола нашр қилинди

Антони Марсьяль январь ойида жамоани тарк этишни истамоқда. Бу ҳақда футболчининг агенти Филиппе Ламболи маълум қилган.

«Антони январдаги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартирмоқчи. У захирада қолиши эмас, ўйнаши лозим. Марсьяль «Манчестер Юнайтед»да қолишни истамаяпти. Тез орада бу масалани клуб билан муҳокама қиламиз», — дейди франциялик 26 ёшли ҳужумчининг вакили Sky Sports’га.

Марсьял жорий мавсум АПЛда «МЮ» сафида бор йўғи икки ўйинда асосий таркибда тушган бўлса, яна беш ўйинда захирадан ўйинга қўшилган. ЕЧЛда эса 2 ўйин ўтказди.

Франциялик форвард 2015 йилдан буён «Манчестер Юнайтед»да тўп суриб, ҳозирда 2024 йилга қадар келишувга эга. 

Аввалроқ, Марсьялга «Барселона» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинган эди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.