Поль Погба «Барселона»га ўтмайдиган бўлди.
Diario Sport нашрининг ёзишича, футболчининг агенти Мино Райола мижозининг потенциал трансферини «кўк-анорранглилар» президенти Жоан Лапорта билан муҳокама қилган. Бироқ бир қанча сабаблар туфайли келишув амалга ошмай қолган.
Биринчидан, Погбанинг йиллик маоши ва Райолага тўланадиган комиссия суммаси «Барселона» учун жуда қимматлик қилган. Айни дамда у «МЮ»да 15 миллион фунт маош олишига қарамай, каталонияликлардан камида 20 миллион маош олишни исташини айтган.
Иккинчидан, «блаугранас» бош мураббийи Хави Погбанинг келишига хайрихоҳ эмаслигини айтган. Унинг фикрича, жамоада яримҳимоя чизиғи қолганларига қараганда анча яхши кучайтирилган. Шу сабаб, эътиборни бошқа позицияларга қаратиш кераклигини таъкидлаган.
Маълумот учун, Погбанинг айни дамдаги потенциал нархи 60 миллион еврони ташкил этмоқда. У ёзда эркин агентга айланади.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.