Эдинсон Кавани январь ойида жамоани тарк этиб, «Барселона»га ўтишга яқин турибди.
«Marca» нашрининг хабар беришича, 34 ёшли уругвайлик футболчи каталонияликлар таклифини қабул қилишга қарор қилган. Унинг фикрича, Испанияда у кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлади.
Шартнома катта эҳтимол билан мавсум сўнгига қадар мўлжалланади. Қайд этилишича, Каванига «Бока Хуниорс»дан таклифлар бўлган, бироқ уругвайлик футболчи «Барса» вариантини устунроқ кўрган.
Маълумот учун, Эдинсон Кавани бу мавсумда Премьер-лиганинг 5та ўйинида майдонга тушиб, 1та гол уришга муваффақ бўлган.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.