Mualliflik bloglari

ЯРИМ ФИНАЛ УЧУН КИМДА ИМКОНИЯТ КЎПРОҚ?

Blog Stadion.uz

Ажойиб камбекларга бой бўлган нимчорак финал учрашувларидан сўнг бизни унданда қизиқроқ ўтиши аниқ бўлган учрашувлар кутиб турибди. Бу клубларнинг қай бири ярим финалга йўл олади деган саволга жавоб қидириб кўрамиз.

«Аякс» 40% : 60% «Ювентус»

«Аякс» клуби «Реал Мардид»ни қандай мағлуб этганини ҳамма кўрди.  Ўртача ёши 21 ни ташкил этувчи клуб чорак финалдаги энг кўп прессинг қилувчи жамоа саналади. Бу ҳам «Ювентус»га анчагина муаммолар туғдириши аниқ. Шунга қарамасдан, Алегрининг ажойиб тактик эканлигини ҳисобга олсак, у  бу муаммога ҳам ечим топишининг эҳтимоли юқори. Ҳозирда «Юве» бор эътиборини ЕЧЛга қаратгани ҳеч кимга сир эмас. Сабаби, клуб евро кубокдаги ғалабани жуда истамоқда. Янги асрнинг ўзида бир неча бор финалгача етиб келган клубга испанлар  тўсқинлик қилган бўлса, аср бошида «Милан» аламли тарзда кубокдан маҳрум қилгани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмагандир. 
Роналдунинг ҳарид қилиниши замирида ҳам айна шу истакни амалга ошириш ётганини футболни яхши тушунадиган мухлислар дарров сезишган бўлса керак. «Ювентус» ушбу тўқнашувда катта қийинчиликка учраши аниқ, аммо катта эҳтимол билан ярим финалга йўл олади. «Аякс» футболчиларининг иқтидорларига гап-сўз бўлиши мумкинмас, аммо доира торайгани сари тажрибалироқ жамоалар ўз сўзларини айта бошлашади.

«Манчестер Сити» 55% : 45% «Тоттенҳем»

Бир қарашда «шаҳарликлар» фоворитдек кўринишлари мумкин, аммо ички чемпионатда катта босим остида қолган Гвардиола ЕЧЛга бор кучини ташлай олмайди. «Ливерпул»нинг таъқиби футболчиларни руҳан ва жисмонан толиқтириши аниқ. Шайхларнинг бадавлат клуби ҳам мавсум охирлагани сари кадрлар борасида муаммоларга учраши аниқ, биргина Агуэронинг йўқлиги жамоага қандай таъсир қилишини ҳаммамиз кўрдик...
«Тоттенҳем» эса чемпионлик ва кубокдан айрилиб бўлди. Уларда фақат битагина кузер карта қолди, у ҳам бўлса - ЕЧЛ. Почетино бор кучи билан мавсумдаги сўнгги имконият учун ҳаракат қилши аниқ. «Шпорлар» ўйини чиқиб қолса, «Барселона»ни меҳмонда ҳам енга оладиган қудратга эга. Аргентиналик мураббий бир неча йилдан бери АПЛ да бўлгани учун ушбу чемпионатдаги ҳар бир клуб билан қандай ўйнаш мумкинлигини жуда яхши билади. Тўғри, клуб анчадан бери АПЛ пойгасида кичик бюджет сабаб биринчи бўла олмаяпти, лекин бу уларнинг кучсизлигини билдирмайди. Умумий қилиб айтганда, бу жуфтликда ҳеч нарса ойдин эмас ва бу жуфтлик ўртасидаги учрашувларда икки тактик мураббийларнинг ўзаро дуэльига ҳам гувоҳ бўламиз

«Ливерпуль» 75% : 35% «Порту»

Юқоридаги учрашувларга қараганда анчагина кичик аудиторияга мўлжалланган учрашув қолганларидан зерикарлироқ ўтадигандек кўринсада, аслида курашларга бой бўлиши аниқ. Португалия клуби уйда яхш ўйин кўрсатадиган клублар сирасига киради. Шунга қарамай Клопп шогирдлари бу учрашувда яққол фоворит саналади.  «Ливерпул» клуби бу мавсумда ЕЧЛ учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди ва бу жуфтликликда ҳам катта эҳтимол билан улар ярим финалга йўл олса, ажаб эмас.

«Барселона»60% : 40%  «Манчестер Юнайтед»

Ҳозирда Мессиси бор «Барселона» «қизил иблислар»дан бироз савиялироқ кўринмоқда. Каталонияликлар бу мавсумда ҳимояда жуда ишончли ўйнашмоқда ва Испания чемпионлигини деярли нақд қилиб улгуришди. Агар, клуб етакчилари ўйинга қадар жароҳатларсиз етиб келишса, «Манчестер Юнайтед»да кейинги босқич учун имконият жуда ҳам кам. «Барселона» сўнгги мавсумларда дунё миқойисида ўз обрўсини бироз йўқотгани ҳеч кимга сир эмас. Айнан ЕЧЛдаги ғалаба клубни яна дунё рейтингида 1-поғонага олиб чиқади. Бу эса ўз навбатида клуб бизнеси ва имиджининг кўтарилишини таъминлайди.
«Манчестер Юнайтед» эса Парижда рақиб хатоларидан унумли фойдаланди ва минимал имкониятдан максимум фойда чиқара олди. Сулшсер шогирдлари «Барселона»га қарши бор имкониятларини ишга солишади ва рақиб хатосини кутишади. Тўғри, Сулшер келгач, жамоа анчагина ижобий томонга силжиди, бироқ ҳали «Барса» даражасига чиқа олганича йўқ. Шунга қарамасдан бу жуфтликда инглизларда ҳам имконият йўқ эмас. Ғолиблик учун бехато ўйнаш ва рақиб хатосидан максимум фойда чиқариш талаб этилади.
Бу ҳеч қандай башорат, ёки олдиндан тахмин қилиш  эмас. Шунчаки, клубларнинг ҳозирги имкониятларидан келиб чиқиб ёзилган кичик мақола. Бу жуфтликлар тўқнашувига қадар кичкинагина деталлар ҳам вазиятни батамом ўзгартирирб юбориши ҳеч гап эмас. Шундай экан, учрашувларни сабрсизлик билан кутиб қоламиз!

0.00%
Boshqa yangiliklar
Mulohozalar

    Вы должны авторизоваться, чтобы оставлять комментарии.