Жозенинг кетиши «Юнайтед»нинг батамом қулашига олиб келади, деб ўйлаганлар орамизда етарлича топилса керак. Тажрибасиз ёш мураббийнинг улкан клуб тепасига келиши ортидан клуб АПЛда кучли тўртликка киришни ва «ПСЖ»ни ЙЧЛдан чиқариб юборишини ҳеч ким тахмин қилмагани аниқ. Шунга қарамай Сулшер клуб ўйин услубини ўзгартириб юборди ва бирин-кетин муҳим ғалабаларни қўлга киритди. Ушбу ўзгаришнинг сири нимада? Бу саволга Погба қисқа, лўнда ва аниқ жавоб қайтарди. «Сулшер бизни позицияларимизни ўзгартиди, натижада, футболчиларни ўзи ёқтирган нуқтага қўйди» Ҳозир Сулшер қўл остида амплуасини ўзгартирган футболчиларга тўхталиб ўтамиз
Маркус Решфорд
Луи Ван Галнинг топилмаси аслида марказий ҳумучи эди. Жозе даври бошланиши билан Моурино уни аста-секин қанот ярим ҳимоячисига айлантира бошлади. Решфорднинг ҳимоячилар билан бир чизиқда ўйнаши, қисқа масофалардаги тезлик ва шунга ўхшаш Маркуснинг бир нечта имкониятларини қўллаш учун футболчига янги позицияси имкон бермай қўйди. Узоқ масофалардан зарба беришни эса, Жозе иложи борича камайтиришни ундан талаб қила бошлади. Бу эса ўз-ўзидан Решфордга салбий таъсир ўтказмай қолмади ва футболчи ўзига ўхшамай қолди.
Сулшернинг келиши эса, ундаги ҳамма чекловларни олиб ташлади ва Решфорд ўзи севган марказий ҳужумчи позициясига қайтарилди. Сулшер умумий машғулотлардан сўнг футболчини бир ўзи қолиб, 40 дақиқа узоқдан зарба йўллаш машқини талаб қила бошлади.
Бу воқеа ҳақида футболчининг ўзи шундай дейди : «Ушбу машғулотни доимий тарзда қилиб турсанг, ҳар мавсумда қўшимча 6 ё 7 та гол уриш имконияти пайдо бўлади. Менинг жамоамда ҳужумчи- сенсан! Унинг сўзларидан сўнг мен ҳозирга қадар машғулотлардан сўнг ўз устимда ишлаяпман.» Дарҳақиқат, Решфорд Сулшернинг ҳужумчисига айланди ва марказда эркин ўйнамоқда. У исталган дақиқада ҳужумни қанотга кўчириш, ёки қулай имконият бўлиши билан зарба бериши мумкин. «ПСЖ»билан жавоб учрасувидаги иккинчи гол сўзимизга исбот бўла олади. Бундан ташқари, Сулшсер уни ортга қайтиб ҳимоячиларга ёрдам беришдан озод қилди ва тўлақонли ҳужумчига айлантирди.
Лукаку
Ёдингизда бўлса, Сулшер клуб бошқарувини қўлга олган чоғларида, аввалига, Лукаку заҳира ўриндиғига ўрнашиб бораётган эди. Сулшсер унинг машғулот услубини ўзгартиришини талаб қилган экан. Ўша пайтда Лукаку, асосан, мушаклари устида ишлар шу сабаб ўз тезлигини анча йўқотганди. Норвегиялик мураббий футболчининг 6 килограммгача озишини ва бошқа мушаклар учун машқлар қилмаслигини талаб қилиб қўяди. Сулшер бу орқали унинг аввалги тезлигини ортга қайтармоқчи эканлигини футболчининг ўзига ҳам кўп бор таъкидлайди.
Ромеу, аввалига, вазн ташлайди ва яна спринт машқларини йўлга қўяди. Жисмонан бақувват футболчи аста-секинлик билан тезкор ўйинчига айланиб олади. Клуб физиотерапевтининг айтишича, Лукаку Сулшер келгач, нақд 8 кг вазн ташлашга улгурибди. Ҳозирда Лукаку Рашфордан орқароқда, қанотга яқин позицияда ҳаракат қилмода. Сулшернинг кўрсатмаларига тўлиқ амал қилувчи футболчи эндилкда ортга қайтиб, ҳимоячиларга ҳам ёрдам бермоқда. Умуман олганда, Лукаку ўз позициясини батамом ўзгартирди ва ҳозирда кучлироқ кўринмоқда.
Пол Погба
Пол Жозе даврида биринчи пасга жавоб берар ва иложи борича майдон марказида рақиб ҳужумларини тўсиш билан шуғулланар, асосий қора ишни ўзи бажарар эди. Сулшер келиши билан ҳаммаси тубдан ўзгарди. Янги мураббий уни биринчи пасдан ва таянч зонасидан озод қилди ва ҳужумчилар ортида ҳаракат қилишини тўлиқ таъминлади. Бу эса, ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Погбанинг сермаҳсуллик коэфиссенти бирданига 65% га кўтарилди. Футболчи бу ҳақда ўз интервьюларидан бирда шундай деган эди : « У мени ҳамма қора ишлардан озод қилди. Лемпард сингари рақиб дарвозаси атрофида ўйнашнимни ва имкон бўлиши билан ҳужумчи позициясида ёриб киришимни хоҳламоқда. Бу эса, айни менинг орзуйимдаги ва имкониятларим доирасидаги позиция.» Жозе даврида клубдан кетиши деярли аниқ бўлиб улгурган француз аста-секинлик билан янги даражага чиқиб бормоқда ва кетиш ҳақида ўйламаяпти ҳам.
Линделёф
Жозе даврида ўзини буткул йўқотиб қўйган футболчи янги мураббий қўл остида ўзига келмоқда. Унга «Беназир» стандартлар пайтида олдинга боришни, биринчи пас билан тезкор ҳужум бошлашни, марказ бўйлаб ҳужумга ўтишни маън қилиб қўйган эди. Сулшер ундаги имкониятларни тўғри баҳолади ва асосий таркибга қайтарди. Ҳозирда, Линделёф биринчи пас билан бир нечта голларда иштирок этмоқда ва тўлиқ ҳужумкорликни намоиш этмоқда. Шу кетишда футболчи ҳадемай клубнинг асосий таркиб ўйинчисига айланиб олиши аниқ. Бу футболчи ҳақида тўхталган Сулшер : «Унинг тўлиқ имкониятларини ҳали кўрганимизча йўқ. У бунданда яхшироқ ўйнай олади,»-дея футболчини янада руҳлантирди. Жозе даврида деярли ёдимиздан чиқиб кетган футболчи ўзининг очилмаган қирраларини намоён этмоқда.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.