Mualliflik bloglari

РОНАЛДУ «ЮНАЙТЕД»НИ ЎЗГАРТИРДИ

Blog sports.uz

Криштиану "Манчестер Юнайтед"га қайтгач, клубда катта ўзгаришлар кўзга ташлана бошлади. Ўзининг дебют учрашувидаёқ "Ньюкасл" дарвозасини 2 бор ишғол қилган йигит матбуот анжуманида ортга нима мақсадда қайтиб келганини яшириб ўтирмади:

"Бизда ёшларга суянган ажойиб таркиб мавжуд. Мураббийимиз ҳам маҳоратли, бироқ уларни ўзига бўлган ишончини ошириш лозим. Мақсадимиз АПЛ ва ЙЧЛда зафар қучиш. Бунинг учун, совуққонроқ ҳаракат қилиш талаб этилади. Ўйлашимча, биз тўғри йўлдан боряпмиз. Мен айнан шу мақсадларни олдимга қўйган холда "Манчестер Юнайтед"га қайтдим."

36 ёшда бўлишига қарамай, у шунчаки супер формада. Дунёнинг энг интенсив лигасида тўп суришига қарамай, Криш ўзини йўқотиб қўйгани йўқ. Энди бу билан чегараланиб қолмай, жамоадошларини ҳам ўз бўйидан баландроқ сакрашга ўргатмоқда.

Унинг дебюти нималарга сабаб бўлди?

Таниқли "The Athletics" нашри "Манчестер Юнайтед"нинг кийиниш хонасидаги инсайд маълумотлар жам бўлган каттагина мақолани чоп этди. Ундаги, энг муҳим воқеалар билан таништириб ўтамиз.

Роналду жарима зарбасини йўллашни машқ қилаётган эди. Унинг бир зарбаси шу қадар чиройли чиқдики, буни кўриб турган Жейдон Санчо Кришга яқин келди ва зарба қандай услубда йўллангани билан қизиқди. Португал ёш жамоадошига ўз билганларини ўргатди ва 20 даақиқа улар бирга шуғулланишди.

Бугунги кундаги кўплаб футболчилар Роналдунинг ўйинларини томоша қилиб катта бўлган. Бутун умр мухлис бўлган футболчи билан бирга машғулотда иштирок этиш уларга қўшимча мотивация тақдим этмоқда.

"Ньюкасл" билан ўйин олдида Роналду барчани бир ерга жамлади ва уларга илиқ кутиб олишгани учун минатдорчилик билдирди. У янги жамоадошларига қарата "Сиз дунёдаги энг яхши футболчиларсиз. Соврин ютишнинг ҳозир айни пайти!"

Роналду ортга қайтгач, аллақачон кетиш учун жамадонларини йиғиб қўйган Поль Погба ҳам иккиланиб қолди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида ўз якунига етади. Шу боис футболчининг агенти аллақачон бошқа клуб вакиллари билан яширин музокаралар бошлаган. 28 ёшли ярим ҳимоячи Варан, Санчо ва Роналду трансферидан сўнг, ҳеч қаерга кетмаслик борасида бош қотирмоқда. Манбанинг маълум қилишича, француз аллақачон янги шартноманинг айрим бандлари бўйича ўз агенти билан келишиб олган.

Нега, футболчилар ширинликдан воз кечмоқда?

"МЮ"нинг захира дарвозабони - Ли Грантнинг айтишича, клуб футболчилари Роналду сингари соғлом турмуш тарзини афзал кўришни бошлади.

"Жума куни кечги таомдан сўнг, бизга истаган ширинликни истеъмол қилишга рухсат берилади. Кимдир шоколад, яна кимдир олмали пирогни ҳуш кўради. Барча десертдан татиб кўргади. Криш келгач, ҳеч ким ширинликка қўл урмай қўйди. Барчанинг эътибори Роналдунинг ликопчасида. ҳаммага, дунёнинг энг яхши футболчиси нима истеъмол қилиши қизиқ.

Разм солиб қарасангиз, Криш фақат табиий ва фойдали маҳсулотларни истеъмол қилади. Крупа, кеноа, авокадо ва иккита сувда қайнатилган тухум! Буни кўрган барча, зарарли овқатга қўл уришни истамади. Клубдаги энг зўр формага эга йигитга ўхшашни ким истамайди дейсиз?!

Роналду — тўғри овқатланиш "қироли"!

Португалиялик футболчининг рациони борасида турли миш-мишлар юради. Келинг, барчасини ойдинлаштирамиз. Унинг бир суткалик таомномаси билан танишинг:

2-4 соат интервал билан кунига 6 бор овқатланиш. Бу организмда моддалар алмашинувини яхшилашга сабаб бўлади. Бундан ташқари, танадаги энергия бемалол 2 маротаба оғир машғулот ўктазиш учун имконияр яратади. Роналду асосан балиқ, денгиз маҳсулотлари ва сабзавотларга катта эътибор қаратади. Энг муҳими, 3 минг калориядан ошмаслиги шарт!

Газли ичимликлар, шакар, фастфуд, шоколад, пиво, турли соусларни "меню"дан олиб ташлаганига деярли 10 йил бўлди.

Роналдунинг бир кунлик таомномаси:

Нонушта: ёғсиз творог ёки мевали ботқа. Баъзан, тухум ҳам столда пайдо бўлиши мумкин.

Тушлик олдидан: Бир нечта мева ёки енгил салат.

Тушлик: икки порция салат, бир парча гўшт ёки балиқ.

Кечки таом олдидан: Нок, олма, апелсин ва лимон шарбатидан бири танланади.

Кечки таом: Гуруч ёки дуккакли ўсимликлар билан димланган балиқ! Энг муҳими, уйқудан 4 соат аввал бу таом столда бўлиши шарт!

Бутун кун давомида: "Криш" деярли кун бўйи сув ичади. Шунингдек, протаинли коктейллар ва мултивитаминлар ҳам бот-бот унинг рюгзагида кўриниш беради.

Роналдунинг энг ёқтирган таоми қайси?

Криштиану ўз интервьюларида "Бакаляу"га меҳри бўлакча эканлигини яшириб ўтирмайди. Бу гўшт, пиёз, картошка ва тухумдан тайёрланадиган таом бўлиб, уни футболчи бир неча ойда бир бор истеъмол қилиши мумкин. Ҳар ҳолда, 500 калория бу биргина таом учун катталик қилади.

Ваҳоланки, Роналду ёшлик чоғида ўзини газли ичимлик ва фастфуд билан тез-тез "меҳмон" қилиб турар эди. Бир куни Гиггз Криштианунинг қўлидаги "Cоcа Cола"ни кўриб, ғазабини боса олмай қолади. Жамоавий нонуштага йигилганларга қарамай, Раян Роналдуни ёқасидан ушлаб: "Бу лаънати ичимликни ҳеч қачон ичма",-дейди.

Криштиану клуб фахрийсига ҳеч нарса демайди, аммо 3 кундан сўнг жавоб қайтаради. У майдонда хет-трик қайд этгач, 3-голни Гиггзнинг олдида нишонлайди. У ярим ғазаб, ярим ҳазил охангда: "Мен истаганимни ичаман! Буни билиб қўй, Гиггз!" Уэльс футболи афсонаси ўйиндан сўнг унга ичимликнинг зарари ҳақида узоқ сўзлаб беради. Энг қизиғи шундаки, ўша пайтлари Раян бошқа бир газли ичимлик бренди - Пепси билан шартномага эга эди! Аслида, бу умуман бошқа ҳикоя...

0.00%
Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.