Яқинда АПЛ доирасидаги «Вест Хэм»га қарши баҳсда Жесси Лингард ўзининг аниқ зарбаси эвазига «Манчестер Юнайтед»га муҳим ғалабани тортиқ этди. У ўтган йили айнан «болғачилар» сафида ижарада ўзини кўрсатганди. Лингард 16та учрашувда 9та гол урганидан сўнг Лондон жамоаси унинг трансферини сотиб олмоқчилигини билдирди, лекин «МЮ» футболчисини қўйиб юбормади.
Кейинчалик маълум бўлишича, бу бежиз эмас экан: англиялик ярим ҳимоячининг ҳисобида «қизил иблислар» сафидаги учта ўйинда иккита гол бор, бу эса мавсум-2019|2020 билан солиштирганда анча яхши кўрсаткич, ўшанда лингард атиги бир бор тўп киритганди. Эҳтимол, эндиликда Сульшернинг 28 ёшли шогирдига муносабати ўзгариб, унга янада кўпроқ ўйин амалиёти тақдим этар?!
Жесси Лингарднинг қийин вазиятга тушиб қолганига анча бўлди. Ҳозир унинг нима қилиш кераклигини билиши ҳеч кимни ажаблантирмайди. Бир неча йилдирки, англиялик футболчи ноаниқликлар таъсирида яшамоқда. Четдан туриб, муҳокама қилишдан осони йўқ. Лингард - бу фаолияти «деярли» муваффақиятлардан иборат навбатдаги «абадий вундеркинд» эди, лекин у юлдуз бўлишга қодирлигини исботлай олмади. Унинг тарихи эски, «МЮ»да бундай тарбияланувчилар қанча эди?
Лингард 28 ёшида мўъжиза кутишдан бошқасига ярамай қолди. У ҳар битта ўйинда қатнашишни хоҳлайди, лекин «Манчестер Юнайтед» унга бундай имкониятни тақдим этишга шошилмаяпти. Гўёки, асосий таркибга кириши осондек, аммо ҳар сафар кимдир ундан ўзиб кетади. Болалигидан қадрдон бўлиб қолган жамоаси қолиш иштиёқи юқори, айнан шу боис Лингард ҳамон «МЮ»да, ҳамон ўзгаришлар яқинлигига ишонмоқда. Ёзда «Вест Хэм» уни сотиб олиш таклифи билан чиқди, аммо англиялик футболчи рад жавобини берди. У курашишда давом этмоқчи.
Қаҳрамонимиз таваккалга қўл урди - бўлиб ўтган воқеалардан кўриниб турибдики, бу юриш ўзини оқламади. Сўнгги етти йил ичида Лингард атиги 133 марта майдонга тушди. Бир мавсум давомида кўпи билан 20та ҳолатда ўйинни асосий таркибда бошлади. Минимум ҳисоблаганда, фаолиятининг ярмини захира ўриндиғида ўтказди.
Лингард ўтган мавсум «Вест Хэм»даги ўйинлари орқали жиддий беллашувларга тайёрлигига «МЮ» бош мураббийини ишонтиришга шубҳа қилмасди. Агар норвегиялик мутахассис унутиб қўйса, асосий эътиборни терма жамоага қаратса ҳам бўлаверади. Лингарднинг фикрича, у «Юнайтед» учун муҳим ва у... ҳақ. Футболчидаги камчиликларга қарамай, Сульшерда шогирдига ишонч билдириш учун тактик сабаблар етарли.
Жессининг Андорра билан ўйинда урган икки голи илиқ қарши олинди. Матбуот футболчидаги маҳорат ва позицион ўйинни алоҳида қайд этди. Тактик жиҳатдан ҳам у жуда кучли ўйинчи. Бутун майдон бўйлаб, позициясини ўзгартирган ҳолда ҳаракатланадиган футболчилар Сульшер учун айни муддао бўлиши мумкин. Лингард «Уэмбли»да айнан шундай ўйин кўрсатди. Ҳозир чап қанотда кўпинча Поль Погба кўриниш бермоқда, лекин эҳтимол, шу чизиқда айнан бўш ҳудудларни топишга уста, исталган қанотдан олдинга енгил узатмалар берадиган Жессининг хизмати асқотиши мумкин.
Ҳозирги «Юнайтед»нинг муҳим жиҳатини тилга олмасликнинг иложи йўқ: мураббий тўпни олдинга оқилона ҳаракатлантиришни жамоага сингдира олмаяпти. Айнан шу сабабли «МЮ» футболчиларининг пасларини олдиндан сезиш қийин бўлмаяпти. Унга йўқ жойдан вазият яратадиган ақлли футболчилар керак.
Лингард зич ҳудудларда фойдали ва хавфли, лекин у бошланган ишни камдан-кам ҳолларда якунлайди - унинг иқтидорли, лекин ғўр эканлиги ҳақидаги тушунча ҳам шундан келиб чиққан. Ҳаттоки, Жессининг «Лондон Стэдиум»даги фаолияти ҳам ҳеч нарсани ўзгартирмади. Ҳа, у ерда ҳам қаҳрамонимиз барқарор тўп суролмади: қисқа муддатда 9та гол урганига қарамай, сўнгги 6та учрашувда ҳеч нима қила олмади. Шунга қарамай, терма жамоада фойдаси тегишини исботлади. Унинг «Ньюкасл» ва «Вест Хэм»га қарши баҳслардаги голларини эътибордан четда қолдириб бўлмайди.
Лингарднинг бутун фаолияти давомида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳлаганини инобатга олсак, «болғачилар»га рад жавобини бергани мантиқсиз туюлмоқда. У ўз қадрини билади, футболдаги ақлини мураббийлар тўғри баҳолашига ишонади, аммо... бу билан нимадир ўзгардими? Афсуски, футболчидаги ушбу жиҳатларни мураббийлар унчалик эътироф этишмайди.
Бежиз шундай қилишяпти. Ўтган мавсум англиялик ярим ҳимоячи беш марта «иккинчи ассист» (самарали узатмагача бўлган пас) қайд этди, бу эса АПЛда Бруно Фернандешдан кейинги иккинчи кўрсаткичдир. Лингарднинг атиги 16та ўйинда қатнашганини унутмаслик керак, мазкур статистика ўйин давомида амалга оширилган алдаб ўтишлар ва ҳал қилувчи паслардан ҳам муҳимроқдир.
«У сўнгги 12 ой ичида ҳаётининг оғир дамларини четлаб ўтиб, тезда жамоага мослашди. Лингард бугун нималарга қодирлигини кўрсатди», - деганди Гарет Саутгейт Англия термасининг ўйинидан сўнг.
Лингарднинг «МЮ»га кўп фойдаси тегиши мумкин. Лекин у «Вест Хэм»да янада фойдалироқ ўйинчи бўларди.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.