MUTV мухбири Марк Салливан Бруну Фернандеш билан суҳбатлашди ва «Юнайтед»нинг мухлислари унга ҳавола этган саволларга жавоб беришини сўради.
Португалиялик сеҳиргар, ассалом ва хуш келибсиз! Бруно, сен ўз-ўзини ҳимоялаш ва карантин талабларини бажаришни қандай эплаябсан?
Менда ҳамма нарса жойида. Ёнингда оиланг бўлса, барча қийинчиликларни енгиш осонлашади. Аммо бизнинг кичкинтой билан айрим муаммолар юзага келмоқда.
Чунки у ўзининг жўшқин энергиясини қандайдир йўллар билан сарфламоғи керак. Унда эса энергия жуда бисёр. Умуман олганда мен ва рафиқам, фарзандимиз билан биргаликда доимо ниманидир ўйлаб топамиз – турли хил ўйинлар ўйнаймиз ва вақтимизни кўнгилли ўтказамиз.
Қандай яхши, сенинг оиланг ёнингда ва сен улар билан биргасан. Улар сенга ўзлигингни сақлаб қолишингда ва соғлом фикр юрита олишингга кўмаклашишадими?
Ҳа, улар менга жуда яхши ёрдамлашишади. Қачонки ёнингда кимдир бўлса, кимдир кун бўйи сен билан ёнма-ён юрса-бу жуда осондир. Қачонки сен уйда ёлғиз қолсанг, айрим муаммолар юзага келиши мумкин.
Чунки сен ҳеч қаёққа бора олмайсан, ҳеч нарса билан шуғулланма олмайсан. Натижада уйнинг деворлари билан суҳбатлашишни бошлайсан. Бу эса ҳақиқатдан муаммодир. Оиланг ёнигда бўлса, улар билан бирга бўлишдек бахга эришасан.
Ҳозирда биз уйда жуда кам ўтирамиз. Чунки ҳовлида тоза ҳавода доимо қандайдир ўйинлар ўйнаймиз. Доимо уйда бўлиш эса жуда қийин бўлиб, қандайдир ўнғайсизликларни келтириб чиқаради. Аммо ана шундай вазиятдан ҳам лаззатланишни уддасидан чиқиш лозим.
Чунки яна қанча вақт ўз ўзини ҳимоялашга мажбур бўлишимиз номаълум. Аммо мен шунга ишонаманки, биз яқин орада яна ўзимизнинг одатий ҳаёт тарзимизга қайтамиз ва яна аввалгидек фтбол ўйнашни бошлаймиз.
Бизнинг ҳамиша диққат марказимизда бўладиган нарса-бу сенинг соқолларингдир. Кўраяпманки, улар ўсмоқда! Сен соқолингни олдирганингда эса Диогу Далот ўзининг шарҳида: “Биз “Наркос” сериали учун янги актёрни топдик” деб ёзган.
Йўқ-йўқ, биз янги Хуана Себастьян Веронани топдик! Фақат шу сочлари… Сочлари қолиши лозим. (кулади).
Демак сен Пол Погба, Андреас Перейр ва бошқа ўйинчиларга ўхшаб сочини қирдирганларга эргашишни хохламайсан-а?
Йўқ, йўқ! Мен ақлдан озган бўлсамда, жуда ҳаддимдан ошганим йўқ! (кулади).
Ўйлайманки, сенинг рафиқанг бундан жуда хурсанд бўлади. Шундай қилиб Бруно бизда мухлислар томонидан берилган бир қанча саволлар мавжуд ва уларга жавоб беришга тўғри келади. Биринчи савол Великобританиялик Том Рутлеждан. Сен қандай қилиб Манчестердаги ҳаётга кўникаяпсан, ваҳоланки ҳозирда ўз уйингни ташлаб кета олмаётган бўлсанг?
Яхшиси клубнинг ходимлари мен учун қисқа вақт ичида турар жой топганлари учун ҳам анча енгил бўлганлигидан бошлаймиз. Шунингдек, мен бор йўғи оиламсиз бир ҳафтагина Манчестерда ўзим яшадим. Биринчи ойда шаҳарга оз-оздан сайрга чиқиб турдим. Баъзан ресторанда овқатландим.
Лекин унчалик тез-тез эмас. Чунки ўйинлар кетма-кет бўлиб турди. Ҳозирда, картантин пайтида мен ўз формамдаман. Бу сафар менга уйда қолиш имконияти жуда қўл келди. Чунки мен шахса уйда ўтирувчиман. Мен одатда тез-тез уйдан чиқавермайман. Лекин буни оилам шаҳарни ва бошқа жойларни яхши билиб олишлари учун чиқиб турамиз.
Илгари кўп вақтимни уйда ўтказар эдим. Дам олардим. Қизим билан ўйнардим, тренажёрда турли машқларни бажарар эдим. Ҳозир эса вазият жуда мураккаб. Чунки биз машқ қила олмаяпмиз. Одатда машқ қилсанг кўп энергия сарфлайсан ва уйга келгач, овқатланасан ва уйқуга ётасан.
Мен танамни машққа тайёр ҳолда тутиб туришим учун куннинг иккинчи қисмида бир, бир ярим соат ухлаб олишим керак ва ана шундагина танам ўйинга тайёр туради… Энди ўйлашимча менга етишмаётган нарса- бу командамдаги ўртоқларим, стадиондаги атмосфера, матч ва унинг босими экан, чунки мен босимни севаман.
Мен учун «Олд Траффорд» дан узоқлашиш ва мухлислар учун ўйнаш имкониятидан маҳрум бўлиш машаққатдир.
Иккинчи савол Б.Закиядан. У ҳам Буюк Британиядан. Сенга «Манчестер Юнайтед» сафига таклиф қилинганлигингни айтишганда ўзингни қандай сездинг?
Мен бу ҳақда кўп гапирганман. Бу мен учун амалга ошмайдиган орзу эди. Мен болалик чоғимданоқ «Манчестер Юнайтед»да ўйнашни орзу қилганман. Мен ҳар бир мухбирга берган интервюмда “Юнайтед” дунё клублари орасида йирик клублар сифатида қолаверади деб айтганман.
Мен ҳали бола бўлган давримга қайтадиган бўлсак, бу клубнинг таркибида кўпдан кўп юқори даражадаги юлдузларни кўрганмиз.
Унда бутун дунёнинг турли бурчакларидан йиғиб келинган ўйинчилар тўпланган эди. Криштиан тўғрисида эса мен куп бора гапирганман.
Мен “Юнайтед”нинг у қатнашган ўйинларини катта қизиқиш билан кузатганман. Ўз замондошларингнинг қандай ўнашаётганликларини кузатиш одатий ҳолат эканлиги маълум. Аммо мен “Юнайтед” ўйнаган матчларни фақатгина Роналдо учун эмас, балки Пол Скоулз, Гиггз, Рой Кин, Кантона… шунингдеке ван Нистелролар ўйнашгани учун ҳам кузатганман.
Мен бир неча соат давомида “Юнайтед”да тўп сурган ўйинчиларни санаб ўтишим мумкин.
Барибир бирга ўйнаш насиб этган Нани бошқача. Бу ерда машҳур лдузлар ўйнашади. “Юнайтед”га қўшилиш жуда силлиқ кечди. Чунки мен буни болалик давримдан орзу қилган эдим.
Шунингдек, Премьер-лига сари катта қадам ташлаш учун бу клуб самарали натижа эди.
Кейинги савол Англиялик Ясубадан. Сен бу мураккаб шароитда ўз формангни йўқотмаслик учун уйингда нима ишлар қилаяпсан?
Барчада “Юнайтед”нинг дастури бор. Биз уй шароитида нима қилиш керак бўлса, барчасини бажармоқдамиз.
Бу осон эмас, аммо бизнинг кўпчилигимизда машқ қилиш учун имкониятлар мавжуд. Булар болалар билан тўп ёрдамида ўтлоқда ўтказиладиган машқ бўлмасада, унинг ўрнини босади.
Биз кунида шароитга кўра бир-икки марта машқ қиламиз. Бизнинг бўш кунларимиз ҳам бор. Масалан, бугун мен учун камроқ машқлар белгиланган кун. Биз учун тренерлар билан алоқада бўлиш ва керакли кўрсатмаларни олиб туриш ва машқни давом эттириш жуда муҳимдир.
Яна Буюк Британиялик Уэйн Робертсонтомонидан берилган савол. Сен келган вақтингдан бошлаб клубда ўзгаришлар рўй берганлигини кўрдингми? Булар сени ажаблантирмадими?
Мен дунёдаги йирик клублардан бирида ўйнайман. Аммо буни бу ерга келганингдан сўнггина тушуниб етасан.
Мени бу ердаги барча нарса ажаблантирди.
Сен бу клубга келганингдан сўнггина “Юнайтед”дан кўп нарсаларни кутасан. Лекин келганингдан сўнг бу ерда кўрганларинг ўйлаганларингдан ҳам ошиб тушишини кўрасан. Бу ерда барча нарсалар мен учун янги ва жуда ғаройи! «Олд Траффорд»! Барча «Олд Траффорд»нинг ўзининг муҳитига эга бўлган дунёдаги энг яхши стадионлардан бири эканлигини барча билади.
Бу сен стадионга дастлабки оёқ қўйишинг, гол уришинг ёки тўпни узатишингда бўладиган ҳайқириқларни унутиб бўлмайдиган ҳис-ҳаяжонлардир. Барча ўзига хослик ана шунда. Ана шу лаҳзаларда сен ҳис этадиган жиҳатларни ҳеч қанақасига тушунтириб бериш мумкин эмас.
Сен ўзинг ҳақингда шахсий қўшиғинг борлигни биласанми?
Ҳа. Мен буни кутган эдим, Лекин бунчалик тез рўзй бериши хаёлимга ҳам келмаган эди. (кулади).
Ануша сўраяпди. Сен “Юнайтед” билан контракт тузганингда каллангда қандай фикрлар ғужғон ўйнади?
Мен бундай хаёлга борганлигимни айта олмайман. Сен ўз орзуларинг билан клубга ўтар экансан, кўп нарсалар ҳақида ўйлаб кўрасан.
Сен оддийгина тарзда қоғозга қўл қўясан ва ишни бошлайсан. Мен “Юнайтед”ни танлаш имконияти юзага келганлигидан хушхол эдим. Ана шундай имконият юзага келганда эса иккала қўл билан унга ёпишиш керак.
Мен Манчестерда кучим борича югурар эканман, ўз орзумни амалга ошириш учун кейинги кунданоқ бориб олганман.
АҚШ лик Дейзи сўраяпди. “Юнайтед” кулбига келач, ўйинчилардан қайси бирлари сенга кўпроқ ёрдам берган?
Шу даврда мен учун муҳим ўйинчи бўлиб ҳисобланган Диога жуда катта ёрдам берди. У билан португалча гаплашиш ва мулоқот қилиш мумкин эди.
Энг қадрлайдиган жиҳатим у мени ўз уйига бирга яшаш учун таклиф этди ва ёлғизлик балосидан қутқарди. Унинг онаси ва оиланинг бошқа аъзолари ҳам менга жуда катта ёрдам беришди.
Чунки менга бошқа одамлар билан ҳамжиҳат бўлиши, айниқса португаллар билан бирга бўлиш жуда ёқимли эди.
Диогунинг ойиси мен учун кечки овқат тайёрлаб берар эди. Шундай қилиб менинг дастлабки ҳаёт кечиришимдаги бошланғич этаплар Диога ва унинг оиласи шарофати билан жуда осон ўтди. Яна бошқа инсонлар ҳам менга катта ёрдам беришди. Ўйинчиларни қўллаб-қувватлаш бўлимидаги Алекс менга уй, ҳисобчи, банкда ҳисоб очиш ва бошқаларда катта ёрдам берди.
Манчестер бу борада менда жуда катта таассурот қолдирди. Чунки ҳар бир одам сен бутун диққат-эътиборингни ўйинга қаратишинг учун қўлидан келганича ёрдам беради. Аммо менга янги клубдошлар-яъни испан тилида гапирадиган йигитлар ҳам ёрдамлашдилар. Чунки бу тилда гаплашиш биз учун жуда осон эди. Шунингдек бошқалар ҳам.
Агарда сенга арзимаган нарсадан ёрдам керак бўладиган бўлса ҳам улар доимо ёрдага шай эдилар. Мен биринчи матчимни ўйнатганимда, гўё мавсум бошидан бери ўйнаётгандек сезардим ўзимни. Чунки ўйинчиларнинг барчаси гўё мени шу команданинг эски аъзосидек қабул қилишди. Менинг келганимга икки кун бўлгандан сўнг дастлабки машқда қатнашдим ва тўғридан тўғри ўйинга қўшилиб кетдим. Чунки ўйинчиларнинг барчаси мени гўё олдиндан ўйнаб юрган ўйинчидек қабул қилган эдилар. Дарҳол уларнинг қўллаб-қувватлаётганликларини ҳис этдим. Худди шундай ёрдамни «Спортинг» кулбида ўйнаганимда ҳам ҳис этган эдим. Аммо у ерда уч йил ўйнаган эдим. Бу ерда эса бр йўғи икки кунгина бўлди холос.
Мен учун энг муҳими шундаки, ҳамкор ўйинчиларнинг сенга ишониб тўп узатганликларидир. Улар сенга ишонадилар ва барчанинг нигоҳи сенга қадалганлигини тушунган ҳолда тўпни узатадилар. Кўпинча шундай бўладики, сен ўртоқларингнинг бири билан бошқаларга нисбатан кўпроқ гаплашасан.
Бу одатий ҳол бўлиб, менинг бошқа ўйинчилар билан қандайдир хусуматим борлигидан далолат бермайди. Биз Диога билан тез-тез мулоқот қилиб турамиз. Бунинг ажабланадиган жойи йўқ. Шниси аниқки, биз иккаламиз ҳам португалия тилида гаплашамиз. Бу биз учун жуда қулайдир ва у билан мен анчадан бери танишман. Аммо мен учун асосийси-футбол майдони бўлиб, унга қарар эканман, ўртоқларим менга ишонадиларми, улар менга суяна оладиларми, шуниси муҳим.
Шунингдек мен уларнинг ўйин жараёнида мен учун қанчалик қадирдон эканликларини ҳис этишларини хохлайман. Ўйиндан ташқари ҳолатларда ҳамма бир-бирларига ёрдам кўрсатишга ҳаркат қиладилар.
Мабодо менга шампунь ёки яна нимадир керак бўлса, PlayStation дан у билан таниш бўлган хохлаган ўйинчининг олдига боришим мумкин эди. Мен Аарон, Уан-Биссаке ёки Давидни, Фредни олдига ҳам боришим мумкин эди. Сен янги клубга келар экансан, сенга уларга нисбатан ишонч ҳисси мавжуд бўлмоғи керак.
Агарда менга нмадир керак бўлса, мен ёрдмлашаман. Мен ҳамиша шуни биламанки, менга ёрдам керак бўлганда сен кўмак берасан.
Бундай сўзларни эшитиш қандай ёқимли! Яна Англиялик Маргарет Босуорттомонидан яна бир савол. Сени “Юнайтед”га ўтиб ўйнашигда қайси омил устунлик қилди?
Бундай омиллар кўп бўлган эди. Айтиб ўтганимдек, мен дастлабки ўйинларимданоқ “Юнайтед”да ўйнашни орзу қилганман. Сўнгра менга нисбатан тренернинг ишончи муҳим бўлди.
Айниқса, менинг бошқа клубга ўтишимни қўвватлайдиган тренерга бўлган ишончнинг борлиги ҳам муҳим эди. Чунки, ҳамма тренер ҳам яхши ўйинчисидан ажралишни унчалик хушламайди.
Бу дегани агарда тренер хохласа сен хохлаган жойингга ўтишинг мумкин дегани эмас. Мен тренернинг ишончини ҳис этишим даркор. У агарда менга ишонса, қолгани услубимга боғлиқдир.
Мен ўз ўрнимга эга бўлиш учун курашишим ва фақат куршишим керакдир. Ҳозир эса мен клубнинг ишончини ҳис этаяпман.
Шунингдек, тренеримиз Оленинг ҳам. Агарда менинг савдолашганим тренер бўлмаган тақдирда ҳам, барибир командага ўтар эдим. Мен ўзимни кўрсатиш ва унинг учун яхши танланган вариантлардан бири эканлигимни исботлашим учун ҳам ўтар эдим. Баъзида ўз ўзингни қўллаб-қувватлаш учун ҳам бошингдан баландроқ сакрашингга тўғри келади. Сени ҳатто тренер танламаганида ҳам ўзингни нафақат 100%, балки 200% гача кўрсатишинг керак бўлади. Тренер сени кўрмоғи ва бошқаларга нисбатан яхшироқ ўйнашингни кўра олмоғи лозим.
Сенинг каллангда ҳамиша бошқаларга нисбатан яхшироқ ўйнашинг кераклиги, бошқаларнинг калласида ҳам худди шу фикр бўлмоғи керак. Улар ўйлайдиларки: “Ҳатто Браунданда яхшироқ ўйнашни хохлайман!”. Мен эса уларга нисбатан янада яхшироқ ўйнашни ўйлайман. Биз ана шу иончни ўз-ўзимизга сингдиришимиз, янада кўпроқ машқ қилишимиз ва соғлом рақобатни юзага келтиришимиз лозим. Бу эса ҳар бир яхши гуруҳда бўлмоғи даркор. Сен бу, бу ва мана бу ўйинчилар билан рақобатлашасан. Улар эса янада кўпроқ ўйинга ўзларини бахшида этишлари лозим. Чунки улар ҳам худди сендек ўйлашмоқда.
Шундай қилиб биз янада яхшироқ бўламиз. Матчда кимнинг ўйнаши мумкинлигининг аҳамияти йўқ. Бундай рақобатчиликда мен бошимдан баландроқ сакрашга ҳаракат қиламан, сен ҳам машқ жараёнида шуни хохлайсан. Натижада барча гуруҳда янада кучли бўла боради.
Жанубий Африкалик Этьен сўраяпди. Бруно, сенинг бу моҳирона ўйинингнинг сири нимада?
Мен ўзимни қандайдир сирга эгаман дея олмайман. Мен гуруҳдаги ўйинчилар билан биргаликда машқ қиламан.
Мен қандайдир машқни майдондан ташқарида, машқлар залида Чарли (Чарли Оуен-фитнес тренер) билан биргаликда бажараман. Шунингдек, Эда (Эд Ленг-спорт фанлари бўлимининг етакчи мутахассиси) каби тренерлар билан ҳам ҳамкорликда ишлайман. Аммо машғулотнинг кўп қисмини Чарли билан биргаликда бажарамиз.
Мен келганимдан сўнг, у қандай профилактик машқларни бажаришимни, «Спортинг»даги фаолиятимни синчиклаб сўради. У менинг Лиссбондаги тренерларимдан кўпда мулоқотда бўлиб, фаолиятимни миридан-сиригача ўрганди.
Мен залда шуғулланаман. Машғулотнинг охрида ўйлаб топилган комбинацияларни такрорлайман. Дарвозага тўп уришни, стандартга айлангн машқларни бажараман, ўн бир метрдан тўп уришни машқ қиламан. Мен агарда ўзингни ана шу машқларни бажариш жараёнида кўрсата олсанг ва уларни ҳамиша бажариб борсанг жуда яхши бўлади деб ҳисоблайман. Чунки машқ жараёнида сен тўпни бир марта урасан ва бундан таскин топасан.
Ўйин жараёнида эса бундай тўп уришларни такрор ва такрор бажаришинг керак бўлади. Шунинг учун ҳам машғулотда 15, 20, 25 маротаба тўп уришни машқ қилиш керак бўлади. Ҳамиша қайтариш, қайтариш ва қайтариш керак. Буларнинг барчаси сенинг марказга тўп уришингни таъминламасада, сен хатонгни тузатиш учун ҳаракат қилмаганлигингни англайсан.
Яна муҳим жиҳатлардан бири бу- бир жойда тўхтаб қолиш эмас. Агарда сен машқ жараёнида тизимни бузсанг, орадан бир оз вақт ўтгач маҳоратинг пасаяди.
Агарда бутун кучинг билан ишлайдиган бўлсанг, янада маҳоратли бўлиб борасан. Сен ҳамиша маўқ жараёнида 20 тадан 20 та тўп урсамда, якшанба куни эса тўп ура олмасам, кейинги машғулотда 20 та эмас, балки 40 та гол уришим керак бўлади.
Умуман олганда, бу ёшлар учун асосий дарсдир. Машқ қилишдан тўхтаманг. Машқ қилинг, машқ қилинг, машқ қилинг,
Ҳа, бу жуда муҳим. Сен тўпни ура олмасанг ҳам, қайғурма. Чунки қаттиқ машқ қилгандан сўнг албатта мувофоқиятга эришасан. Тиғиз машқ қилиш оқибатида сен қилган камчиликларингни тушуниб оласан.
Ҳеч қачон тўхтаманг ва янада маҳоратли бўла боринг. Агарда штангага 10 марта теккизиш керак бўлса, 10 марта тепинг ва бунга эришинг.
Агарда амалга ошмаса-ҳеч қўрқинчли жойи йўқ. Янада кучлироқ шуғулланишни бошланг. Энг асосийси ана шудир.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.