Янгиликлар /

Агуэро «Юнайтед»да!?

Мақола нашр қилинди

Жозе Моуриньо «Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэрони ўз жамоасида кўришни истамоқда. Бу ҳақда The Times хабар ёзди.

«Қизил иблислар» жамоаси устози 28 ёшли аргентиналикни тиззасидаги жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиққан Златан Ибраҳимовичга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

«Ман Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Агуэрони олиб қолиш ҳақида ўйламаяпти, у жамоада асосий ҳужумчи Габриэл Жезус бўлишини режалаштирган. Аммо «шаҳарликлар» раҳбарияти Серхионинг асосий рақиб сафига ўтишига ҳам йўл қўймаслиги мумкин.

Қайд этилишича, Моуриньо «Атлетико»дан Антуан Гризманнни ҳам Манчестерга олиб келиб у ва Агуэро тандемини ўйнатмоқчи.

Жорий мавсумда Агуэро АПЛда 28 учрашувда майдонга тушган, 18 гол урган ва 1 голга узатма берган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.