Янгиликлар /

Гвардиола: «МЮ» Европа лигасини ютишига ишонаман

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Манчестер дербиси ва «Манчестер Юнайтед»нинг ҳозирги ўйини ҳақида гапириб ўтди.

«Биз дербида рақибимизга деярли тўп бермадик. Улар яратган 3 та вазиятлари учун ҳам ҳурсанд бўлишсиг. Айни дамда икки ҳамшаҳар клубларнинг умумий муаммоси бор.Бу вазиятлардан фойдаланиш.

«Манчестер Юнайтед» ҳозир барқарор жамоа бўлди. Чунки ҳар бир чизиқда жамоа жуда яхши ўйин намойиш қилмоқда. Бунинг калити, албатта Жозе Моуриньо.

Мен бир нарсадан ҳурсандман. Англия клублари сўнгги йилларда халқаро турнирларда муваффақаиятсиз ўйнамоқда. «Манчестер Юнайтед» эса сўнгги йилларда Европа миқёсидаги турнирларда ишончли ўйнаётган ягона жамоа. Уларнинг Европа лигасида ғалаба қозонишига ишонаман», дейди мураббий.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.