Янгиликлар /

Райола: Кейинроқ билиб оласиз

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Златан Ибраҳимовичнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи футбол агенти Мино Райола футболчининг ҳолати ҳақида хабар берди. 35 ёшли швециялик ҳужумчи шу куни тиззасидаги жароҳатини муваффақиятли операция қилдирди.

«Златан Ибраҳимович муваффақиятли жарроҳлик амалиётидан ўтказилди. У АҚШда тикланиш жараёнини ўтайди. Бу жароҳат Ибраҳимовичнинг фаолиятига таъсир кўрсатмайди ва у фаолиятини якунлаймайди.

Ҳозирча у шифокорлар назорати остида реабилитация жараёнида бўлади. Бошқа маълумотларни кейинроқ билиб оласиз», — дея Райоланинг сўзларини келтирган Goal.

Бундан олдинроқ Златан Ибраҳимович маоши қисқарса «МЮ» билан шартномасини узайтирмаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Агар у шартномасини узайтирмаса шу йил ёзида эркин агентга айланади.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.