Янгиликлар /

Гризманн яна бир шарт қўйди!?

Мақола нашр қилинди

«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн унга қизиқиш билдираётган «Манчестер Юнайтед», раҳбариятига яна бир шарт қўйди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатди.

Манба берган маълумотларга кўра, 26 ёшли Гризманн «МЮ»дан беш йиллик шартнома ва ҳафтасига 350 минг евро маош талаб қилмоқда. Агар манкунианлар унинг шартига кўнадиган бўлса, француз футболчиси АПЛнинг энг кўп маош оладиган футболчисига айланади ва «Атлетико»ни тарк этишга рози бўлади.

Бундан ташқари «МЮ» Гризманн учун мадридликларга 90 млн евро (тахминан 76,5 млн фунт) тўлаши керак бўлади. Агар унга тўланадиган маош ва бонуслар билан қўшиб ҳисобласак Гризманн «МЮ»га 155 млн. еврога тушиши мумкин.

Антуан Гризманнинг «Атлетико» билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.