Янгиликлар /

Лукаку «Юнайтед»га ўтадми!?

Мақола нашр қилинди

«Эвертон» ҳужумчиси Ромелу Лукаку «Манчестер Юнайтед» аъзосига айланиши мумкин. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар тарқатмоқда.

The Sun маълумотига кўра, бельгиялик футболчи «Челси»га қайтмоқчи эмас. У ўз ўйини билан Антонио Контенинг эътиборини жалб этаётганига ишончи комил эмас. «Челси» эса айни вақтда Диего Костанинг кетиши ҳақидаги хабарлар фонида янги ҳужумчига эҳтиёж сезмоқда. Аммо Лукакуга Конте ҳужумчидан кўп нарса талаб қилиши, ҳужумчидан ҳимояда ҳам ёрдам беришини талаб этиши ёқмаяпти.

Хабарда айтилишича, Лукакуни Жозе Моуриньо ўз жамоасида кўрмоқчи. Лекин айни вақтда «Манчестер Юнайтед» Антуан Гризманн ва Серхио Агуэро каби топ ҳужумчиларга қизиқиш сақлаб турибди.

Жорий мавсумда 23 ёшли Ромелу Лукаку «Эвертон» учун 25 ўйинда майдонга тушган ва 7та голга ҳаммуаллиф бўлган.

 

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.