Янгиликлар /

Гиггз: Футбол менга ҳеч қачон ёқмаган

Мақола нашр қилинди

Райан Гиггз фаолияти давомида руҳий муаммолардан азоб чекканини айтди.

«Тан олишим керак, футбол менга ҳеч қачон ёқмаган.

«МЮ»да босим жуда кучли эди. Агар ўйин якунланишига 10 дақиқа қолганида 3:0 ҳисобида олдинда бормасак, ҳеч нарса ҳал бўлмаганини англаб турардик. Хотиржамликни унутиб ўйнашга мажбур эдик.

Асосий таркибга кирмай қолсам ёки ёмон ўйнасам, тушкунликка тушганман. Ўзимни ҳеч кимга керак эмасдек ҳис қилганман.

Баъзан сендан 30та дастхат ёки 30та селфи сўраб қолишади, бошқа куни эса ҳеч ким олдинга келмайди. Баъзида сени мақташади, баъзида ҳақорат қилишади. Ноаниқлик мени тушкунликка солган» — деди Гиггз The Telegraph хабарида.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.