Янгиликлар /

Лингард: Роналду футболнинг Майкл Жордани

Мақола нашр қилинди

«Криштиану Роналду фаолияти давомида жуда кўп нарсага эришди. У кўплаб клубларда бўлган ва бир қатор совринларни қўлга киритган. Менимча, у футболнинг ҳақиқий рамзи, у — футболнинг Майкл Жордани.

Роналду «Манчестер Юнайтед»га биринчи келганида мен 11 ёки 12 ёшда эдим. Биз турли хил элементлар билан машқлар бажарардик, у бизга кўп нарсаларни ўргатган. Ўшанда мен уни биринчи марта кўргандим. Бу ерга келганида у ҳали ёш ва куч-қувватга тўлмаган эди.

Мен унга қарши бир неча бор ўйнаганман. У менга муаммо туғдирдими? Йўқ, ростини айтсам, у унчалик ёмон эмасди. Мавсум олдидан ўтказилган ўйинда, у майдонга тушиб, дарҳол ўз маҳоратини намойиш этганди», — дейди Лингард.

Лингард Англия Премьер Лигасининг 2019/20 йилги мавсумида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди. Аввалроқ унинг мавсумлар оралиғида клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Роналду эса А Серияда 32 учрашув ўтказиб, 31 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.