Янгиликлар /

«Интер» Санчесни сотиб олди

Мақола нашр қилинди

Алексис Санчес «Интер»да қоладиган бўлди. Италия клуби чилилик форварднинг трансфери масаласида «Манчестер Юнайтед» билан келишувга эришди, дея хабар бермоқда Corriere della Sera.

Манбанинг ёзишича, Санчеснинг трансфер келишуви 15 миллион еврони ташкил этади. Футболчининг ўзи ҳам Милан клубида кейинги уч мавсум давомида жами 15 миллион евро маош олади.

Қайд этишилича, клуб Европа лигаси доирасидаги «Интер» — «Хетафе» учрашувидан кейин ушбу трансферни расман эълон қилади. 

Маълумот учун, Санчес якунланган мавсумда «Интер» сафида 29 ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 10та голли узатмага муаллифлик қилган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.