Янгиликлар /

Руни Фергюсонни айблади!?

Мақола нашр қилинди

Уэйн Руни сэр Алекс Фергюсоннинг 2009 ва 2011 йилги Чемпионлар Лигаси финалларидаги тактикасини танқид қилди.

Эслатиб ўтамиз, «Қизил иблислар» иккала финалда ҳам «Барселона»га имкониятни бой беришган – 0:2 ва 1:3.

«Биз Чемпионлар Лигаси финалларида икки бор Гвардиоланинг «Барселона»си билан куч синашиб, мағлуб бўлдик. Унинг жамоаси рақибга юқори босим ўтказарди. Мен Алекс Фергюсоннинг «Биз «Манчестер Юнайтед»миз ва биз доим ҳужум қилишимиз керак. Бу – клубнинг маданияти», деганини эслайман. Аммо бунга ишончим комил эмасди. Бу ўз жонига қасд қилиш билан баробар эди.

Барча футболчилар бу нотўғри ёндашув эканлигини, 2008 йилги яримфиналда бизга омад келтирган услубни тарк этганимиз хато бўлганини ва ютқазишимизни тушунишди», – деб Рунининг сўзларини келтиради Give me Sport.

Маълумот учун, Фергюсон «МЮ»ни 1986 йилдан 2013 йилгача бошқарган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.