Янгиликлар /

Матич: Премьер-лигада ғалаба қозониши истайман

Мақола нашр қилинди

 Неманя Матич жамоанинг мақсадлари ҳақида гапирди.

«Шахсан мен «МЮ» билан Премьер-лигада ғалаба қозониши истайман. Бу клуб доим чемпионлик учун курашиши керак.

Биз ҳар доим энг яхши ўринларга интиламиз. Бошқа жамоалар мавсум якунланишига 7-10 тур қолганида чемпион бўлишларига йўл қўймаслигимиз керак. Уларни охиригача кураш олиб боришга мажбур қилишимиз шарт.

Албатта, жамоамиз ёш. Аммо бу баҳона бўлиши мумкин эмас. Бу ёш йигитлар аллақачон бир неча мавсумларни ўтказишган. Демак, кейинги мавсумдан бошлаб чемпионлик учун курашишимиз керак. Аминманки, охиригача кураша оламиз. Жамодошларим ҳам шундай ўйлашларига ишонаман», – деб Матичнинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.