Янгиликлар /

ФА: Йўталган майдондан четлатилади

Мақола нашр қилинди

Англия футбол ассоциацияси (FA) футболчиларни майдонда ўзини тутиш тартиби бўйича ҳакамлар учун янги тавсияларни жорий этди, дея хабар бермоқда The Times.

Унга кўра, коронавирус пандемияси сабабли янги мавсумдан бошлаб ҳакамлар рақиб ўйинчиси ёки ҳакамга қарата атайлаб йўталган футболчига қизил карточка кўрсатишлари мумкин бўлади.

Ушбу қарор Премьер-лигада ҳам Чемпионшипда ҳам, Англия кубоги ва Лига кубоклари ўйинларида ҳам кучга киради.

Аммо футболчиларнинг голни нишонлаш пайтидаги ижтимоий масофани сақламаганликлари учун ҳакамлар жавобгар ҳисобланмайди. Қолаверса, улар майдонда тупурган футболчини жазолашмайди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.