Янгиликлар /

Руни: У менга Гиггзни эслатади

Мақола нашр қилинди

Уэйн Руни «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Кевин Де Брюйне ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Шубҳасиз, Де Брюйнени «Манчестер Сити»нинг асосий қуроли деб ҳисоблайман. Кевин айни дамда жаҳоннинг энг кучли уч яримҳимоячисидан бири бўлса керак. Унга қарши ўйнаш ҳеч қачон осон бўлмаган.

Де Брюйне менга Стивен Жеррардни эслатади. Ундаги энг ёқадиган жиҳат Кевин ҳеч қачон осон йўлни изламайди, у доим таваккал қилишга тайёр туради. У рақибларини югуртиришни ёқтиради.

Гиггз билан бирга тўп сурганимизда тўп Райанга келиб тушганида, фақат олдинга чопардим. Чунки билардимки у мени излаб топиб, тўпни етказса гол бўларди. Де Брюйне ҳам худди шундай ўйинчи. У ҳам ҳар қанча қийин вазият бўлмасин, тўпни жамоадошига аниқ етказиб бериши мумкин», — дейди Англия миллий жамоаси собиқ форварди The Times’га берган интервьюсида.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.