Янгиликлар /

Анхель Гомес «МЮ» сафини тарк этди

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед»нинг 19 ёшли тарбияланувчиси Анхель Гомес "қизил иблислар" сафини тарк этди.

Эслатиб ўтамиз, футболчи АПЛда майдонга тушган энг ёш ўйинчи ҳисобланади. У клубдаги дебютини Моуриньо қўл остида 16 ёшида ўтказган. 

Гомес Оле-Гуннер Сульшер келгач ўйин амалиётисиз қолиб кетди. Ярим ҳимоячи асосий жамоага киришга имконият бўлмаслигини билиб, янги шартнома имзолашни хоҳламади. 

Маълумотларга кўра, Гомес катта эҳтимол билан фаолиятини «Челси»да давом эттиради. Футболчига «кўклар» мураббийи  Фрэнк Лэмпарднинг шахсан ўзи қизқимоқда.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.