Оле-Гуннар Сульшер Европа Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган ЛАСКка (2:1) қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида «Интер»да ижарада ўйнаётган, аслида «МЮ»га тегишли бўлган чилилик ҳужумчи Алексис Санчеснинг жамоадан кетиши ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санчеснинг «Интер»даги ижара муддати узайтирилиши ҳақида айтилганди.
«Санчес? Ҳа, Мен унинг кетишини тасдиқлайман. Алексис ўзини Италияда аъло даражада кўрсатди. У – зўр ўйинчи. Унга муваффақиятлар тилаб қоламиз», – деб Сульшернинг сўзларини келтиради BBC.
Шунингдек, норвегиялик мутахассис ЛАСК билан баҳсдаги жамоасининг ўйини ҳақида гапирди.
«Футболчилар жанговарликни сақлаб қолиш учун мунтазам ўйнашлари керак. Баъзи футболчилар узоқ вақт машқ қилмадилар.
Биз ғалаба қозондик ва ёш Теден Менжи дебютини ўтказди. У – биз ишонадиган марказий ҳимоячи. У кучли, тезкор, тўп билан яхши ҳаракатланади», – дейди Сульшер.
Маълумот ўрнида, манкунианликлар турнир чоракфиналида «Копенгаген» билан баҳс ютиришади. Ўйин 10 август куни Германияда бўлиб ўтади.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.