Янгиликлар /

Жейдон Санчо учун 100 миллион евро

Мақола нашр қилинди

Журналист Танкреди Палмерининг хабарига кўра, манчестерликлар 20 ёшли футболчи учун Дортмунд клубига 100 миллион евро тўламоқчи.

Аввалроқ «Боруссия» клубларнинг молиявий имкониятларини чеклаб қўйган коронавирус пандемиясига қарамай, Санчо учун 120 миллион евро олишни истаётгани ҳақида хабар берилганди.

Таъкидланишича, «Манчестер Юнайтед» бирданига бундай суммани тўлашга тайёр эмас ва тўловни 3 йилга бўлиб тўлашни таклиф қилган.

Шунингдек, «қизил иблислар» футболчининг ўзини беш йиллик шартнома имзолашга кўндиргани айтилмоқда.

Маълумот учун, Санчо 2017 йилдан бери «Боруссия Д» шарафини ҳимоя қилиб келади. У дортмундликлар сафида 99 учрашувда 34 та гол ва 43 та голли узатмага муаллифлик қилди. Англия терма жамоаси сафида эса Жейдон 11 учрашув ўтказиб, 2 та гол урган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.