Янгиликлар /

«Юнайтед» Сауль Ньигесга қизиқмоқда

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар вақтида «Атлетико» ярим ҳимоячиси Сауль Ньигесни олиб келишни истамоқда.

Маълумотларга қараганда, 25 ёшли футболчининг ўзи ҳам Англия премьер-лигасига кўчиб ўтишга қарши эмас.

«Атлетико» бу футболчиси учун 70 миллион фунт талаб қилмоқда ва манчестерликлар бу харажатган рози экани айтилмоқда. Қолаверса, Сульшер жамоаси Саулга беш йиллик шартнома таклиф қилиб, уни энг кўп маош оладиган футболчилар қаторига қўшмоқчи.

Якунланган мавсумда Сауль «Атлетико» таркибида 47 та ўйинда майданга тушиб, рақиблар дарвозасини 7 маротаба ишғол қилди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.