Янгиликлар /

Сульшер нишонида Коста ва Сандро

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар вақтида «Ювентус» нинг икки футболчисини олишга ҳаракат қилади.

Сульшер нишонида ярим ҳимоячи Дуглас Коста ва ҳимоячи Алекс Сандро турибди. Бош мураббий Турин клубида барқарор ўйин кўрсатиб келаётган бу икки бразилиялик футболчи ёрдамида майдондаги муаммоли нуқталарни ёпишни мақсад қилган.

«Ювентус» ни қабул қилиб олган Андреа Пирло асосий таркибнинг деярли барча футболчиларидан бирма-бир воз кечаётганини инобатга олиб, манчестерликларга мўлжалдаги трансферни амалга ошириш қийинчилик туғдирмайди.

Инглизлар ҳар икки футболчи учун туринликларга 60 миллион фунт таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.

    Заполняя данную форму, вы принимаете условия Соглашения об использовании сайта, в том числе в части обработки и использования персональных данных