Янгиликлар /

Ромеро жамоани тарк этиш ҳаракатида

Мақола нашр қилинди

Серхио Ромеро Англия премьер-лигасида майдонга тушишга даъвогарлик қилмаса-да, бор умидини кубок ўйинларига қаратган эди.

Лекин бош мураббий «Челси» га қарши ўтказилган Англия кубоги ярим финалида ва Европа Лигасида «Севилья» га қарши охирги баҳсда дарвозани Давид де Хеага топширгани аргентиналик голкипернинг ғазабини қўзитди.

Бундан норози бўлган дарвозабон шу ёзнинг ўзида жамоани тарк этиш ҳаракатига тушди. Ҳозирги пайтда 33 ёшли киперга «Челси», «Эвертон» ва «Лидс» жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.