Янгиликлар /

Ҳарри Магуайр ҳибсга олинди!?

Мақола нашр қилинди

Ҳарри Магуайр кўчадаги жанжал туфайли Миконосда полициячилар томонидан ҳибсга олинди, дея хабар бермоқда Proto Thema.

Манбанинг ёзишича, Магуайр ва унинг дўстлари Миконосдаги барлардан бирида Англиядан ташриф буюрган бошқа сайёҳлар билан муштлашишган. Воқеа жойига полициячилар етиб келгач, Ҳарри ва унинг дўстлари полициячиларга ҳам қўл кўтарган. Оқибатда «МЮ» футболчиси ва унинг икки шериги тартибни сақлаш ходимлари томонидан ҳибсга олиниб, полиция маҳкамасига олиб кетилган. Хабар қилинишича, англияликлар қўлга олингандан кейин ҳам маҳкамада ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларини ҳақорат қилишда давом этган. 

Магуайр ва унинг дўстлари Греция қонунчилигига кўра сайёҳ сифатида тартибни бузгани ва полицияга қаршилик қилгани учун катта миқдордаги жаримага тортилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «МЮ» сардори Ҳарри Магуайр якунланган мавсумда АПЛда клуби билан 3-ўринни қўлга киритган бўлса-да, Англия кубоги, лига кубоги ва Европа лигаси турнири финал остонасида аламли тарзда тарк этганди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.