Янгиликлар /

Магуайр устидан жиноят иши қўзғатилди

Мақола нашр қилинди

Ҳарри Магуайр ва унинг икки шериги устидан жиноят иши қўзғатилди, дея хабар бермоқда RM Sport.

Манбанинг ёзишича, Греция ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари томонидан футболчи ва икки шеригининг англиялик сайёҳлар билан юз берган жанжалда уларга тан жароҳати етказилгани ва полиция ходимларига қаршилик кўрсатиб, ҳақорат қилгани, устига-устак қўйиб юбориш учун полиция ходимларига пора таклиф қилгани сабаб бўлган. Греция қонунчилигига кўра, футболчи катта миқдордаги жарима пули билан қутилиши ёки 2 йилгача қамоқ жазосига тортилиши мумкин.

Аввалроқ, «Манчестер Юнайтед» ўз сардорининг Грецияда ҳибсда эканлигини тасдиқлаб, футболчи атрофидаги вазиятдан ташвишда эканлигини маълум қилганди. Клуб ҳуқуқшунослари ушбу вазиятни ўрганишмоқда.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.