Янгиликлар /

Исак Хансен-Аарен фаолиятини «Юнайтед»да давом эттиради

Мақола нашр қилинди

Норвегиянинг «Тромсе» клуби ҳужмчиси Исак Хансен-Аарен фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттирадиган бўлди.

16 ёшли футболчи «қизил иблислар» билан узоқ йиллик шартнома имзолаган. Аммо келишув бандлари ошкор этилмаяпти. У аллақачон Англияга етиб келган ва жамоа машғулотларига қўшилган.

Хансен-Аарен «Тромсе» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоада 15 ёшида дебют қилган. Ўтган мавсум 7 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.