Янгиликлар /

«Юнайтед» Лионель Месси учун курашадими

Мақола нашр қилинди

«Юнайтед» «Барселона»нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Мессини таркибга қўшиб олишга ҳаракат қилади.

Cuatro нашри маълумотига кўра, инглизлар клуби ёзги трансферлар доирасида ушбу футболчини қўлга киритиш учун жиддий ҳаракатлар бошлашга тайёрланмоқда.

Клуб раҳбариятидан норози бўлган 33 ёшли Месси яна бир марта «Барселона»дан кетиш ҳақида ўйламоқда. «Барса» эса Месси сотилмаслиги, уни қўлга киритишни истайдиган клуб шартномада белгиланган 700 млн евро миқдоридаги бадал пулини тўлаши кераклигини таъкидлаб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчининг хизматларига «Манчестер Сити», «Пари Сен-Жермен» ва «Интер» каби клублардан ҳам қизиқишлар мавжуд.

Якунланган мавсумда Месси каталонияликлар жамоасининг барча турнирлар доирасидаги 44 ўйинида майдонга тушиб, 31 гол урган ва 26 голга узатма берган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси муддати 2021 йил ёзига қадар тузилган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.