«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Дин Ҳендерсон билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди.
23 ёшли инглизнинг манкунианликлар билан тузган янги битими 2025 йилгача мўлжалланган.
Аввалроқ дарвозабонга «Челси» қизиқаётганлиги ҳақида хабар қилинганди.
Маълумот учун, Ҳендерсон ўтган икки мавсумни «Шеффилд Юнайтед»да ижарада ўтказиб, 82та ўйинда майдонга тушган.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.