Янгиликлар /

Луи ван Гал: Cотиб ололмаганимиз ҳайрон қолдирарди

Мақола нашр қилинди

Луи ван Гал FourFourTwo журналига берган интервьюсида «Манчестер Юнайтед»даги фаолияти давомида клубга таклиф этмоқчи бўлган футболчилар номини айтиб ўтди.

«Мен таклиф этмоқчи бўлган янги футболчилар рўйхатидан ҳимоячилар Серхио Рамос ва Матс Хуммельс, яримҳимоячилар Риёд Маҳрез, Жеймс Милнер, Н'Голо Канте ва Садио Мане, ҳужумчилардан Томас Мюллер, Роберт Левандовски, Гонсало Игуаин ва Неймар жой олганди.

Чунки мен клубни қабул қилиб олганимда қўл остимда ёши катта футболчилар талайгина бўлган жамоа қолганди. Бу таркиб анча вақт ёшартирилмагани сабабли жамоанинг мавқеини туширмай ёшартиришга киришгандим. Бироқ ўзим истаган футболчиларни сотиб олиш жуда қийин бўлди.

Тўғрисини айтсам, яхши футболчиларни сотиб ололмаганимиз ҳайрон қолдирарди. «Юнайтед» жаҳоннинг энг бой клуби эканлиги учун жамоалар ўз етакчилари эвазига катта маблағ сўрашини тушунардим. Аммо бундай даражадаги катта клубда ишлаб, сен ҳар ўзинг хоҳлаган футболчини чақиришни кутасан. Бироқ бунинг имкони топилмасди – асосий трансфер эмас, 4-5-даражадаги трансфер режалар амалга ошарди» — дейди нидерландиялик собиқ мураббий FourFourTwo’га берган интервьюсида.

Маълумот учун, Луи ван Гал 2014-2016 йиллар давомида «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи сифатида фаолият юритган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.