Янгиликлар /

Йорк: Марсьяль менга ўхшайди

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Дуайт Йорк жамоа форварди Антони Марсьяль ҳақида фикр билдирди.

«Тўққизлик» – ўзига хос позиция. Эҳтимол, майдондаги энг қийин позициядир. Ҳимоячилар назорати остида бўласиз. Агар ҳар ҳафта бу нуқтада ўйнасангиз, яхшиланиб борасиз. 

Антони Марсьяль Тьерри Анри, Уэйн Руни, Криштиану Роналду ва менга ўхшайди. Ҳамма қанотда ўйнашни бошлаб, ўз маҳоратини оширмоқда ва сўнг «тўққизлик» позициясига ўтмоқда. Ҳозир Марсьяль ҳам шундай қилмоқда.

Менимча, Антони кучли бўлиб боради, аммо у бу позицияда кўпроқ ўйнаши керак. Марьсяль бу йил нечта гол урганига эътибор беринг. У фақат ўсиб бориши керак», – деб Йоркнинг сўзларини келтиради Talk Sport.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.