«Манчестер Юнайтед» раҳбарлари жамоа бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшернинг фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмаяпти.
«The Mirror» нашри тарқатган хабарга кўра, манкунияликлар норвегиялик мутахассис ўрнига аллақачон номзод топиб улгурган. Янги бош мураббий сифатида Маурисио Почеттино варианти илгари сурилмоқда. Аргентиналик мураббий айни пайтда ишсиз ва манфаатли таклиф чиқса, қабул қилиши мантиқан тўғри.
«Қизил иблислар» Сульшер қўл остида 93 ўйинда майдонга тушиб, 51 ўйинда зафар қучган, 20 та баҳсда муроса кўчаси танланган бўлса, 22 бор мағлубиятга учраган.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.