Янгиликлар /

Кавани: Фаолиятимни якунламоқчи эдим

Мақола нашр қилинди

Эдинсон Кавани «қизил иблислар» билан шартнома имзолашдан аввал фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаганини тан олди.

«Оиламнинг соғлиғи мен учун биринчи ўринда эди. Яширмайман, футболни тўлиқ йиғиштириб қўйиш ҳақида ўйлагандим. Менда бундай имконият чинданам бор эди. Футболчилик фаолиятимни якунлаб, қишлоқда қолиб, ўзимни ўша ердаги ҳаётга бағишлашим мумкин эди. Оила аъзоларимиз ва рафиқам билан коронавирусни бошдан кечирдик. Тўғрисини айтиш керак, шаҳарга қайтиб бу касалликнинг яна қайталанишидан хавотирлангандик. Бахтимизга барчамиз касалликдан соғ-саломат қутилдик ва ҳозирга келиб ҳаммаси яхши. 

Трансфер ойнаси давомида клублардан таклифлар туша бошлагач, янги жамоа топиш ҳақида ўйлай бошладим. Ўйлашимча, ҳаётдаги барча ишлар сен истаган пайтда эмас, қачон амалга ошиши лозим бўлган вақтда содир бўлади. Бунгача қаерда ўйнашим аниқ бўлмай, ҳаммаси сўроқ остида қолганида ташвишланган кунларимиз ҳам бўлди. Энди эса ҳаммаси ортда қолди. Мен «Манчестер Юнайтед»даман ва бу қарордан ҳаммамиз хурсандмиз», — дейди Кавани Goal.com билан суҳбатда.

Маълумот учун, уругвайлик 33 ёшли ҳужумчи «МЮ» билан бир йиллик шартнома имзолади. Аввалроқ, Эдинсоннинг «Юнайтед»даги йиллик маоши 10 миллион еврони ташкил этиши ҳақида хабар қилинганди.

Эдинсон Кавани «МЮ»да 7-рақамни танлади. Бунгача ушбу рақам жамоани тарк этган Алексис Санчесга тегишли эди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.