Янгиликлар /

Санчо «Юнайтед»га қимматлик қилдими!?

Мақола нашр қилинди

«Юнайтед» Жейдон Санчони сотиб олмаганининг асосий сабаби келишув баҳосининг жуда юқори эканлиги билан боғлиқ, дея ёзади The Guardian.

Манбанинг ёзишича, Санчонинг трансфер келишуви умумий харажати — трансфер нархи, футболчининг агентига комиссион тўлов, кўтарма бонус ва Жейдоннинг маоши билан жами 250 миллион еврони ташкил қилиши сабабли «МЮ» раҳбарияти коронавирус пандемияси даврида катта миқдордаги маблағни сарфлаш мақсадга мувофиқ эмас, деб ҳисоблаган. Натижада англиялик футболчи ҳар қанча истамасин, трансфер амалга ошмаган. 

Аввалроқ, «МЮ» англиялик футболчи учун 100 миллион евро (90+10) таклиф қилгани, Дортмунд клуби эса нарх 120 миллион евродан туширилмаслиги ҳақида билдиргани хабар қилинганди.

Маълумот учун, 20 ёшли Санчонинг «Боруссия» клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.