Янгиликлар /

Кавани: 7-рақам остида тўп суришдан фахрланаман

Мақола нашр қилинди

Эдинсон Кавани манчестерликлар сафида 7-рақамли футболкани олганидан хурсанд эканини айтиб ўтди.

«Манчестер Юнайтед»дек клубда 7-рақам остида тўп суришдан фахрланаман. Бу катта масъулият ва жавобгарлик эканлигини ҳис қилган ҳолда барчанинг ишончини оқлаш учун ҳамма нарсани қилишга тайёрман. «МЮ»да ўзимни кўрсатишга улгуришим керак. Жамоа билан икки йиллик шартномам бор ва бу орада бор имкониятимни ишга солишга тайёрман», — дейди 33 ёшли уругвайлик ҳужумчи ESPN’га.

Эслатиб ўтамиз, Манчестер клубида 7-рақам сўнгги марта чилилик яримҳимоячи Алексис Санчесга тегишли эди. Бунгача клубда ушбу рақам остида Жорж Бест, Брайан Робсон, Эрик Кантона, Дэвид Бекҳэм ва Криштиану Роналду сингари афсонавий футболчилар тўп сурган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.