Янгиликлар /

Зидан: Мавсум якунида кўрамиз

Мақола нашр қилинди

Зинедин Зидан «Манчестер Юнайтед» хавбеки Поль Погбанинг Мадрид клубига ўтиши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Ҳа, мен Погбанинг яхши футболчи эканлиги ҳақида гапирганман, аммо бошқа ўйинчилар ҳақида ҳам шундай дейишим мумкин. Поль «Манчестер Юнайтед»да тўп сурмоқда, келажакда нима бўлишини эса ҳеч ким билмайди. Жамоага қайси футболчи келишини, ким эса клубдан кетишини мавсум якунида кўрамиз», — дейди франциялик мутахассис Goal’га.

Маълумот учун, 27 ёшли «МЮ» яримҳимоячиси жорий мавсумда 4 ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилган. Погбанинг манчестерликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилгача имзоланган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.