Янгиликлар /

Мата 20 миллион евролик таклифни рад этди

Мақола нашр қилинди

Хуан Мата Осиёдан тушган ажойиб таклифни рад этди, дея хабар бермоқда Sport.es.

Манбанинг ёзишича, 32 ёшли испаниялик футболчини Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби ўз сафига қўшиб олишни истаган. Матага дастлаб йиллик 16 миллион еврога тенг шартнома таклиф қилинган, аммо у таклифни рад этган. Саудияликлар иккинчи уринишда таклифни йиллик 20 миллион еврогача кўтарган. Қизиғи, испаниялик футболчи «МЮ»да қолишини билдириб, ажойиб таклифга ҳам рад жавоб берган. 

Қайд этилишича, Мата жорий мавсумда ҳам «Манчестер Юнайтед»га ёрдами тегишига ишонмоқда. Испаниялик яримҳимоячи клубнинг чемпионат ва Чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок этишига умид боғлаяпти. 

Эслатиб ўтамиз, Мата 2014 йилдан буён «Манчестер Юнайтед» сафида ҳаракат қилмоқда. Жорий мавсумда Хуан клуби сафида Англия лига кубоги доирасида иккита ўйин ўтказиб, 1та голга муаллифлик қилган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.