Янгиликлар /

Серхио Ромеро МЛСга кетмоқчи

Мақола нашр қилинди

Серхио Ромеро жамоадан кетиш вариантларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Sun нашри маълум қилди.

Аргентиналик посбон Европада трансфер ойнаси ёпилгани учун МЛС клубларидан бўладиган таклифларни кўриб чиқмоқчи. Бундан ташқари у МЮ раҳбариятидан ўзини эркин агент сифатида қўйиб юборишни сўрамоқда.

Ўтган ёзги трансферлар даврида Ромерога «Челси», «Валенсия» ва «Эвертон» клубларидан таклифлар бўлган эди. Бироқ МЮ ўзининг молиявий талабида жиддий туриб олгани учун якунда Серхио сотилмай қолди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.